7 Июл 2021 йил 515

Хотин-қизларнинг ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш асосий вазифа

Айни кунларда Хоразм вилоятида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсадида амалга оширилаётган чора-тадбирлар доирасида хотин-қизларнинг ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоясини янада кучайтириш ва уларни қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Албатта ушбу чора-тадбирларни амалга оширишда вилоят ички ишлар органларида хизмат олиб бораётган хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспекторлар ҳам ўзларининг муносиб ҳиссасини қўшмоқда.

Ишларнинг туманбай, маҳаллабай, хонадонбой ва фуқаробай тизимида амалга оширилиши натижасида ҳар бир туман, маҳалла, оила ва фуқаро тўғриси ижтимоий ҳаётга тааллуқли маълумотлар тўпланиб, мақсадли ва манзилли чора-тадбирлар режаси тузилди.

ИИО нинг хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторлари “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг мавжуд муаммоларини бартараф этишда ҳудудий ҳокимликлар ва ўзини-ўзи бошқариш органлари билан яқиндан ҳамкорлик қилиб келмоқдалар.

“Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг доимий бандлигини таъминлаш, уларни зарур мутахассисликлар бўйича ўқитиш ва қайта тайёрлаш курсларига жойлаштириш борасидаги ишлар тегишли ташкилотлар билан биргаликда амалга оширилмоқда.

Шу билан биргаликда тазйиқ ва зўравонликка учраган ҳамда ҳуқуқий ҳимояга муҳтож деб топилган хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида “Ҳимоя ордери” расмийлаштирилиб, томонларга мазкур ҳужжат талабларига риоя қилмасликнинг ҳуқуқий оқибати юзасидан тушунтиришлар бериб келинмоқда.

Амалга оширилаётган юқоридаги чора-тадбирлардан кўзланган мақсад ягона у ҳам бўлса жамиятимизда хотин-қизларни ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш ҳамда жамият тараққиётига ўзларининг муносиб ҳиссасини қўшишлари учун зарур бўлган шарт-шароитларни яратиб беришдир.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech