12 Июл 2021 йил 632

Қидирувдаги шахс профилактика инспектори томонидан ушланди

Тошкент шаҳрида яшовчи, 1984 йилда туғилган, И.К. қотиллик жинояти содир этганлиги учун суд томонидан тайинланган жазо муддатининг қолган қисмини енгиллаштирилган шароитда ўташи учун манзил-колонияга ўтказилган эди. Аммо у ўзига нисбатан инсонпарварлик тамойили сифатида билдирилган ишончни оқлай олмади, яъни жорий йилнинг 11 июль куни жазо ўташ ҳудудини ўзбошимчалик билан ташлаб кетиб, жазо ўташ тартибини қўпол равишда бузган. Шундан кейин унга нисбатан қидирув эълон қилиниб, ўталмай қолган жазо муддатини ёпиқ турдаги колонияда ўташлиги белгиланди.

Қидирув тўғрисидаги хабарнома асосида Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси томонидан шахсий таркибга зарур топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида қидирувдаги ушбу шахс жорий йилнинг 12 июль куни эрталаб хизмат ҳудудини айланиб юрган Қўшкўпир тумани ИИО ФМБ профилактика инспектори лейтенант Д.Собировнинг хушёрлиги туфайли фермер хўжалиги дала майдонида ушланиб, шу куннинг ўзида тергов ҳибсхонасига топширилди.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech