9 Май 2021 йил 332

ИИВ Хоразм академик лицейида байрам муносабати билан маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

9 май – Хотира ва қадрлаш куни ҳамда иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 76 йиллиги муносабати билан Хоразм вилоятида ўтказилган маданий-маърифий тадбирларда ИИВ Хоразм академик лицейи ўқувчилари фаол иштирок этдилар.

Бундан ташқари сана муносабати билан академик лицейнинг ўзида ҳам маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда лицейнинг барча ўқитувчи ва ўқувчилари, бир гуруҳ фахрийлар ва вилоят ИИБ масъул ходимлари иштирок этдилар.

“Мард аждодлар жасорати - мангу барҳаёт” шиори остида бўлиб ўтган байрам  тадбирида лицейнинг иқтидорли ўқувчилари томонидан намойиш этилган бадиий чиқишлар барчага кўтаринки кайфият улашишди.

Айниқса, хизмат вазифасини бажариш вақтида қаҳрамонларча ҳалок бўлган Хоразм вилояти ИИБ ходимларининг жасорати тўғрисида берилган маълумотларни иштирокчилар кенг жамоатчилик ўртасида ҳам тарғиб этишга келишиб олдилар.  

Мусобақа ғолиблари фахрий ёрлиқ ва бадиий китоблар билан тақдирланди.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech