16 Ноябр 2020 йил 716

ИИВ Хоразм Академик лицейида бўлиб ўтган навбатдаги тадбир байроғимиз қабул қилинган санага бағишланди

18 ноябрь мамлакатимизда ўзгача кутиб олинади. Чунки 1991 йилнинг айнан шу санасида мустақил давлатимизнинг энг асосий рамзларидан бири бўлмиш байроғимиз қабул қилинган.

Мана 29 йилдирки мамлакатимизда байроғимиз қабул қилинган сана муносабати билан турли маданий-маърифий тадбирлар ўтказиб келинади.

ИИВ Хоразм Академик лицейида бугун ўтказилган навбатдаги маданий-маърифий тадбир ҳам айнан Ўзбекистон Республикаси байроғи қабул қилинганлигининг 29 йиллигига бағишланди.

Ушбу маданий-маърифий тадбир фақатгина ижодий кеча сифатида ташкил этилмай, ўқувчилар ўртасида спорт ва тасвирий санъатни янада оммалаштиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Шу боис лицей ўқувчилари Ватанимиз байроғини тараннум этувчи шеърларни ижро этиш билан биргаликда "Байроғимиз - фахримиз, ғуруримиз" мавзусида расмлар танловида ва спортнинг шашка тури бўйича ўз маҳоратларини синовдан ўтказдилар.

Тадбирда фаол иштирок этган ўқувчиларга лицей раҳбарияти ва Хоразм вилояти ИИБ масъул ходимлари томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech