8 Феврал 2021 йил 3023

ИИВ Хоразм академик лицейига 2021/2022 ўқув йили учун ўқишга танлов эълон қилинади

ИИВ Хоразм академик лицейига ўқишга кириш истагини билдирган умумтаълим мактабларида 9-синфни тамомлаётган (ўғил, қиз) номзодлардан танлов асосида ўқишга қабул қилинади.

Номзодлардан Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси Кадрлар бошқармасида 2021 йилнинг 1 февралидан 15 апрелига қадар аризалар қабул қилинади.

Белгиланган муддатлардан кеч қолган номзодларнинг аризалари қабул қилинмаслиги тўғрисида огоҳлантирамиз.

Хоразм вилояти ИИБ Кадрлар бошқармаси

Text to speech