Янгиариқ тумани ИИБ ходимлари уруш қатнашчисининг хонадонида бўлишди
Янгиариқ туманининг Янгиер маҳалласида яшовчи 100 ёшни қаршилаётган Аминбой ота Матниёзов хонадони доимо меҳмонлар билан гавжум. Ушбу хонадонга ташриф буюрган каттаю-кичикнинг мақсади ягона, у ҳам бўлса, иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси ва ногирони Аминбой отани ҳолидан хабардор бўлиш ва дуосини олиш.
Янгиариқ тумани ИИБ нинг бир гуруҳ ходимлари ҳам 9 май – Хотира ва қадрлаш куни арафасида Аминбой ота Матниёзов хонадонида бўлиб ўзларининг байрам совғаларини топширдилар.
Бугунги тинч ва доруломон кунлар учун ўзларининг муносиб ҳиссасини қўшган, керак бўлса жонини ҳам фидо қилган Аминбой ота каби мард ва жасур инсонларнинг авлодлари эканлигидан барча юртдошларимиз фахрланса арзийди.
Ўз навбатида Аминбой ота ҳам бугунги юрт тинчлигини сақлаш борасидаги фидокорона хизматлари учун ички ишлар органлари ходимларига рахмат айтиб, уларнинг ҳақига дуо қилди.
Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати