28 Сентябр 2022 йил 597

Жиноятларни фош этишда эксперт-криминалистлар алоҳида ўрин тутади

Маълумки пинҳона содир этилган ҳар қандай жиноятларни фош қилишда эксперт-криминалистларнинг маҳорати ва тажрибаси алоҳида аҳамият касб этади.

Айниқса қасддан одам ўлдириш жиноятларни фош этишда эксперт-криминалистларга юқори масъулият юкланади. Чунки, асосий жабрланувчи гувоҳлик бера олмайдиган бу каби жиноятларни фош этишда эксперт-криминалист ҳодиса жойидаги ҳар бир детални синчковлик билан ўрганиши ва таъбир жоиз бўлса уни “сўзлатиши” лозимдир. Бу эса эксперт-криминалист ва бу турдаги жиноятларни тергов қилувчи терговчиларнинг касбий билим ва маҳоратларини доимий равишда ошириб боришни тақозо қилади.

Ана шундан келиб чиққан ҳолда Хоразм вилояти прокуратураси ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлими ва Хоразм вилояти ИИБ Эксперт-криминалистика маркази ходимлари иштирокида қўшма ўқув-амалий машғулоти ўтказилди.

Ўқув машғулотида вилоят прокуратураси масъул ходими томонидан қотиллик жиноятини тергов қилишда риоя қилишини лозим бўлган процессуал талаблар тўғрисида назарий жиҳатдан батафсил тушунтирилган бўлса, вилоят ИИБ Эксперт-криминалистика марказининг малакали эксперт-криминалистлари эса қотиллик жинояти бўлган холатларда ҳодиса жойини кўздан кечириш, мурданинг шахсига аниқлик киритиш ва ашёвий далилларни расмийлаштириб олишни муляжлардан фойдаланган ҳолда кўрсатиб бердилар.

Бу каби ўқув-амалий машғулотларнинг мунтазам ўтказиб борилиши терговчилар ва экспертларнинг касбий малакасини ошириш билан биргаликда уларнинг ўзаро ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаши шубҳасиз.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати  

Text to speech