Китоб – ҳаёт йўлларимизни ёритувчи чироқдир
Сўнгги йилларда мамлакатимиз аҳолиси орасида китоб мутолаасига қизиқишнинг ортганлигини ижобий ютуқлардан бири десак муболаға қилмаган бўламиз.
Турли ёшдаги инсонлар ўртасида “Энг яхши китобхон” кўрик-танловининг ташкил этилганлиги ҳам бу борадаги ишларни янада тезроқ ривожланишига туртки бўлди.
Дастлаб турли ёшдаги шахслар ўртасида ташкил этилган кўрик-танлов кейинчалик турли соҳа вакиллари ўртасида ҳам йўлга қўйилди.
Мана икки йилдирки Хоразм вилояти ички ишлар органлари ходимлари ўртасида ҳам “Энг яхши китобхон” кўрик-танлови бўлиб ўтмоқда.
Албатта ушбу кўрик-танловнинг юқори савияда ўтиши ходимларнинг китобга қанчалик ошно эканлиги билан боғлиқдир.
Хоразм вилояти ИИБ Кадрлар бошқармаси ташаббуси билан ички ишлар органлари ходимлари орасида ҳамда уларнинг оилаларида китобхонликни кенг тарғиб этиш ва китоб мутолаасини юксалтириш мақсадида, китоб савдоси ярмаркаси ташкил этилди. Ярмаркага ички ишлар органлари ходимлари билан бирга уларнинг оила аъзолари ва фарзандлари ҳам таклиф этилдилар.
Тўғридан-тўғри етказиб берувчи тадбиркорлар томонидан китобларнинг арзон баҳода таклиф этилиши, ички ишлар органлари ходимлари томонидан китобларнинг кўп миқдорда сотиб олинишига замин яратди.
Албатта, инсон ўзининг ҳаёт йўлини ёритувчи чироқ сифатида китобни танласа, асло адашмайди.
Урганч шаҳрида вилоят ички ишлар органлари ходимлари учун ташкил этилган мазкур китоб ярмаркаси бир хафта давом этади.
Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати