24 Июн 2020 йил 626

Кун тартибида хизмат интизоми ва қонунийликни мустаҳкамлаш масаласи

Қонун устуворлиги ва мустаҳкам тартиб интизомнинг таъминланиши соҳа самарадорлигининг гаровидир.

Ана шундан келиб чиққан ҳолда, Хоразм вилояти ички ишлар органларида хизмат интизоми ва қонунийликни мустаҳкамлашга қаратилган (карантин қоидаларига қатъий риоя қилинган ҳолда) учрашув ва йиғилишлар  бўлиб ўтди.

Хоразм вилоятидаги барча шаҳар ва туман ички ишлар органлари ҳамда соҳавий хизматларида фаолият олиб бораётган шахсий таркиб билан ўтказилган ҳар бир йиғилишда вилоят ИИБ бошлиғи генерал-майор Д.А.Назармухамедов ва ИИВ масъул ходимлари иштирок этиб, айни кунларда ички  ишлар органларида  хизмат интизоми ва қонунийликка риоя қилинишининг аҳволи, мавжуд муаммолар ва келгусида эътибор қаратилиши лозим бўлган жиҳатлар тўғрисида сўз юритдилар.

Ўзаро ишонч ва самимийлик асосида ўтган мазкур учрашувларга ходимларнинг ота-оналари ва турмуш ўртоқларининг ҳам таклиф этилганлиги, ходимларнинг хизмат фаолияти ва кундалик турмуш тарзининг ўзаро боғлиқ муаммоларини ўрганиш имкониятини берди.

Вилоят ИИБ бошлиғи тизимда фаолият олиб бораётган ёш ходимларнинг касбий малакасини шакллантиришда устоз-шогирд анъаналаридан унумли фойдаланиш лозимлигини ҳаётий мисоллар билан мукаммал тарзда тушунтириб ўтди.

Ўтказилган йиғилишлар якунида вилоятимизда жиноятчиликка қарши кураш ва уни барвақт олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширишда аввало инсонларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинларига мутлақо дахл қилинмаслиги яна бир уқтирилиб, бу юзасидан зарур қарорлар қабул қилинди.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати   

Text to speech