17 Декабр 2022 йил 542

Марказ фаолияти доимий назоратда

Хоразм вилояти ИИБ Вояга етмаганларга ижтимоий ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази бугунги кунда тўлиқ таъмирланиб, марказда сақланувчи болалар ҳамда у ерда фаолият юритувчи ходимлар учун зарур бўлган барча шарт-шароитлар яратилган.

Хоразм вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғининг ўринбосари капитан С.Худайберганова доимий равишда марказ ходимларининг хизмат ўташ жараёнини ўрганиб, марказда сақланаётган болалар билан олиб борилаётган тарбиявий-профилактик ишлар билан яқиндан танишиб келмоқда.

Шахсий таркиб билан бўлиб ўтадиган учрашувда ҳар бир ходим хизмат интизоми ва қонунчиликка қатъий риоя қилиши, марказда сақлаётган вояга етмаган болалар билан мулоқот чоғида хушмуомала бўлиши лозимлиги алоҳида уқтириб ўтилади.

Асосий эътибор марказда сақланаётган болаларнинг маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббус доирасида ташкил этилган фан тўгаракларига қаратилган.

 

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech