15 Июл 2022 йил 568

Меҳмонхоналарда профилактик тадбирлар олиб борилмоқда

Хоразм вилояти ҳудудидаги меҳмонхоналарда фуқароларни қабул қилиш ва уларни рўйхатдан ўтказиш тартибига риоя қилиниши юзасидан ўрганишлар олиб борилди.  Вилоят ИИБ ХТТБ, М ва ФРБ ҳамда вилоят туризм ва маданий мерос бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган ушбу тадбирларда меҳмонхона масъулларига ҳуқуқий нормаларга риоя қилган ҳолда иш юритиш ҳамда туристлар хавфсизлигини таъминлашда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш зарурлиги тушунтириб ўтилди. Шунингдек, тадбир давомида меҳмонхона ходимлари сайёҳларни вилоятга ташрифи давомида билиши лозим бўлган барча маълумотлар билан таъминлаши яъни ҳудудда жойлашган тарихий обидалар, уларнинг жойлашув манзили, йўл харитаси, тиббиёт масканлари, ташкилотлар ҳамда йўловчи ташиш билан шуғулланувчи транспортларнинг ҳаракат йўналиши, ҳудудда жойлашган ички ишлар органлари таянч пунктларининг алоқа телефонлари, жойлашуви тўғрисидаги маълумотлар билан таништириши ва бу борадаги махсус дастурий таъминотни мобиль қурилмаларига юклаб олишларида амалий ёрдам беришлари тушунтирилди.

Ўрганишлар давомида меҳмонхоналарга вилоят ИИБ ХТТБ шахсий таркибининг хизмат фаолияти ва уларнинг алоқа маълумотлари ҳамда чет эл фуқароларининг Ўзбекистонга кириш, чиқиш ҳамда бўлиш қоидалари тўғрисида батафсил ахборот берувчи рус ва инглиз тилларида тайёрланган буклетлар тарқатилди.

Амалга оширилаётган бундай профилактик тадбирлар натижасида вилоятга ташриф буюраётган хорижлик ҳамда маҳаллий туристларнинг самарали саёҳати, дам олиши, маданий хордиқ чиқариши ва энг муҳими хавфсизлиги таъминланмоқда.

                                                                      Худойберган ЖАББОРОВ,

                                                                              “Postda” мухбири.

Text to speech