Музейлар - мозийдан садо
Музейлар аждодларимиздан бизга мерос бўлган бойликни келажак авлодга етказиб берадиган илмий, маънавий-маърифий хазина бўлиб, аждодлар ва авлодлар ўртасида кўприк вазифасини бажариб келмоқда. Шу билан бирга, музейлар мамлакатнинг маданий қиёфасини кашф этишда ҳамда халқимизнинг ўзлигини намоён қилишда ҳам муҳим аҳамиятга эга.
Хусусан, “18 май – Халқаро музейлар куни” муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Хоразм академик лицейи 1-босқич ўқувчиларининг вилоят ИИБ да ташкил этилган “Меҳнат ва жанговор шухрат” музейига режа асосида саёҳат ташкил этилди.
Ушбу жараёнда таълим муассасаси ўқувчи ёшлари бошқарманинг бир қатор соҳавий хизматлари фаолияти билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлдилар. Музейдан ўрин олган ҳар бир экспонат тўғрисида лицей ўқувчиларига батафсил маълумот берилди.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Хоразм академик лицейи томонидан уюштирилган ушбу саёҳат лицей ўқувчиларида катта таассурот қолдирди. Бу каби саёҳатлар ёшларнинг соҳага бўлган қизиқишини янада ошириши шубҳасиздир.
Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати