21 Май 2020 йил 1278

Обод ва хавфсиз маҳалла тамойилига ҳамоҳанг

Обод ва хавфсиз маҳалла тамойилига ҳамоҳанг

 

Хоразм вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари – ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи полковник С.Раҳимов томонидан  “Жиноятчиликка қарши кураш ойлиги” доирасида амалга оширилаётган ишлар вилоятимиздаги барча маҳаллаларда манзилли ўрганилмоқда.

Маҳалла фуқаролар йиғини раиси ва унинг ўринбосарлари ҳамда бир гуруҳ фаоллар билан самимий ва ишчанлик руҳида ўтказилган учрашувларда маҳаллаларда жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасидаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан зарур тавсиялар берилиб, тегишли қарорлар қабул қилинмоқда.

Албатта бу борада “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида маҳаллаларда ташкил этилган “Жамоатчилик назорати масканлари” имкониятларидан самарали фойдаланиш зарурлиги уқтирилиб, аҳоли орасида “Менинг маҳалламда жиноят содир бўлмаслиги керак” деган тушунчани мазмун-моҳиятини кенг тарғиб этиш, жиноятчиликка қарши кураш ҳамда унинг барвақт олдини олиш борасидаги энг муҳим омил эканлиги вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари томонидан ўтказилган учрашувларда яна бир бор тушунтирилди.

Бошқарма бошлиғининг ўринбосари полковник С.Раҳимов маҳаллаларда бўлганида аҳоли ва шу ҳудудга хизмат кўрсатувчи профилактика инспекторининг хизмат уйида томорқадан фойдаланишнинг аҳволи билан ҳам яқиндан танишиб бормоқда.  

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech