12 Июн 2020 йил 688

Ободлик кўнгилдан бошланади

Айни кунларда Хоразм вилоятининг барча шаҳар ва туманларида вилоят маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси раҳбарияти томонидан “Жонажон юртим ободлигига ўз ҳиссамни қўшаман” шиори остида аҳоли билан учрашув ва давра суҳбатлари ўтказилмоқда.

Хусусан, вилоят маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари полковник С.Қ.Раҳимов аҳоли билан учрашувларда ободлик авваламбор ҳар бир инсоннинг кўнглидан бошланиши, шунингдек фуқаролар ўзлари яшаётган маҳалланинг ободлиги ва хавфсизлиги учун ҳамжихатликда ҳаракат қилишлари лозимлигини уқтириб ўтди.

Шундан кейин Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги масъул ходими вилоятдаги бошқарма раҳбарияти ҳамрохлигида маҳаллаларда ободлик ва хавфсизлик борасида олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишиб зарур тавсиялар бердилар.

Эслатиб ўтамиз, карантин талабларидан келиб чиққан ҳолда йиғилиш иштирокчиларининг тана ҳарорати текширилгач, дезинфекцион йўлак орқали залга киришлари таъминланди.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати      

Text to speech