15 Декабр 2022 йил 1058

Ўғриликда гумонланувчи шахс қамоққа олинди

Жорий хафтада ижтимоий тармоқларда Хоразм вилоятида масжидда бегона шахсларнинг ечиб қўйган устки кийимлари чўнтагидан пулларини яширин равишда ўғирлаган шахсга оид турли фотовидеохабарлар тарқалди.

Ушбу хабарлар Хоразм вилояти ИИБ Тезкор-қидирув хизмати Жиноят қидирув бошқармаси масъул ходимлари томонидан ўрганиб чиқилди ва ўғирликда гумонланаётган шахс тўғрисидаги барча маълумотларга аниқлик киритилиб, уни ушлаш чоралари кўрилди. Ушбу шахс, Урганч шаҳрида яшовчи, 2001 йилда туғилган, Ф.О.эканлиги маълум бўлди.

Урганч шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан олиб борилаётган дастлабки тергов ҳаракатлари жараёнида гумондор Ф.О. учта холатда масжидда бегона шахслар ечиб қўйган кийимлардан турли миқдордаги пулларни яширин равишда ўғирлаганлиги аниқланди.

Гумондор Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “а” бандида кўрсатилган жиноят содир қилганликда айбланиб, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинди.


Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech