27 Апрел 2021 йил 527

Профилактика инспекторлари ўқув курсида малака оширмоқда

Жорий йилнинг 26 апрель кунидан 5 май кунига қадар Хоразм вилояти ички ишлар органлари тизимидаги профилактика (катта) инспекторларига “шаҳар инспектори” ва “қишлоқ инспектори” моделлари асосида туманлараро базавий сайёр ўқув курслари ўтказилади.

Мазкур ўқув курсларини ташкил этишдан асосий мақсад – профилактика (катта) инспекторларининг базавий ҳуқуқий, касбий билимлари ва амалий кўникмаларини оширишдан иборатдир.

Мазкур ўқув курси вазирлик Академияси, Малака ошириш институти, Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети, Бош прокуратура Академияси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро муҳофазаси институти ҳамда Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги олий мактабнинг тажрибали профессор-ўқитувчилари, шунингдек, Хоразм вилояти назорат ва ҳуқуқ-тартибот органлари тизимида хизмат қилиб келаётган тажрибали ходимлари томонидан ўтказилмоқда.

Ўқув машғулотлари  ўтказишда профессор-ўқитувчилар ва амалиёт ходимлари томонидан белгиланган дастур асосида ўқитишнинг замонавий техник воситалари ва ўқув-кўргазмали куролларидан кенг фойдаланилмоқда.

Ўқув курсида иштирок этаётган профилактика (катта) инспекторлари ўз хизмат фаолиятида юзага келадиган муаммоли ҳолатлар бўйича берган саволларига соҳа вакилларидан батафсил ва ҳуқуқий асослантирилган жавоб олмоқдалар.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech