Қарор мазмун-моҳияти лицей ўқувчилари эътиборига етказилди
Айни кунлар Хоразм вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати масъул ходимлари томонидан ички ишлар органларининг ҳудудий ва соҳавий хизматларида, таълим муассасаларида, меҳнат жамоалари ва кенг жамоатчилик ўртасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январдаги “Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-10-сонли Қарорининг мазмун-моҳиятини тарғиб этишга қаратилган учрашувлар ўтказилмоқда.
Ана шундай тарғибот учрашувларидан навбатдагиси ИИВ Хоразм академик лицейи ўқитувчи-педагоглари ва ўқувчилари иштирокида ўтказилди. Йиғилишни лицей директори майор Л.Яқубов олиб борди. Йиғилишда сўз олган Хоразм вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғининг ўринбосари подполковник Д.Боғбекова мазкур қарор нафақат ички ишлар органлари фаолиятида, балки давлат ва жамият тараққиётида муҳим ўрин тутишини таъкидлаб, қарорнинг асосий мақсади ички ишлар органларини аҳолининг ишончли ҳимоячиси сифатида халқчил профессионал тузилмага айлантириш, уларнинг фуқаролар, жамоат ташкилотлари ҳамда кенг жамоатчилик билан яқин ҳамкорликда, ўзаро ишонч ва ҳамжиҳатлик руҳида ишлашини таъминлаш, маҳаллалар, аҳоли турар жойлари ва бутун юртимизда қонун устуворлиги, тинчлик-осойишталикни янада мустаҳкамлаш эканлигини айтиб ўтди.
Учрашувда иштирокчиларнинг мазкур қарор юзасидан қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан атрофлича тушунтиришлар берилди.
Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати