14 Июн 2021 йил
444
Расмий муносабат: Effect.uz сайтида “6 та машина сотиб, ўзим қамоққа ташландим. Битта машинам йўқолиб кетган, етказилган зарарлар ундирилмаяпти” – фирибгарларга алданган хивалик тадбиркор мурожаати” номли сарлавҳа остида эълон қилинган мақола юзасидан
2021 йил 13 июнь куни Effect.uz ахборот агентлигининг интернетдаги сайтида Хоразм вилояти Хива шаҳрида яшовчи Мухторбек Собировнинг мурожаати асосида “6 та машина сотиб, ўзим қамоққа ташландим. Битта машинам йўқолиб кетган, етказилган зарарлар ундирилмаяпти” – фирибгарларга алданган хивалик тадбиркор мурожаати” номли сарлавҳа остида мақола ва видеолавҳа эълон қилинган.
Бугунги кунда фуқаро М.Собировнинг ижтимоий тармоқ орқали ва шу мазмунда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармасига қилган ёзма мурожаати юзасидан масъул ходимлар томонидан хизматга оид текширув бошланганлигини маълум қиламиз.
Аниқланган ҳолатлар ва мурожаат юзасидан қабул қилинган қарор тўғрисида қўшимча равишда маълум қиламиз.
Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати