29 Июн 2021 йил 619

Расмий муносабат: Хоразм вилояти Боғот туманида ЙПХ инспекторига бириктирилган хизмат автомашинаси иштирокида содир бўлган тўқнашув юзасидан

Жорий йилнинг 28 июнь куни ижтимоий тармоқларга Хоразм вилояти Боғот тумани ҳудудида ЙПХ инспекторига хизматда фойдаланиш учун бириктирилган “Lasetti” русумли ва фуқарога тегишли “ГАЗ-3110” русумли автомашиналар иштирокидаги тўқнашув акс этган фотосурат жойлаштирилиб, ушбу фотосуратга тармоқ фойдаланувчиси томонидан “Хоразм вилояти Боғот туманида ГАИ машинаси аварияга учраганлиги, ГАИ ходими йўл бермасдан қайрилиши натижасида “Волга” машинасига урилганлиги айтилмоқда” деб изоҳ берилган.

Мазкур тўқнашув юзасидан бугунги кунда Боғот тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

Шундай бўлсада ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг эътиборига қуйидагиларни етказиш мақсадга мувофиқ бўлади. Урганч-Ҳазорасп автомобиль йўлининг Боғот тумани ҳудудидан ўтган 30 километрида иккинчи даражали йўлдан биринчи даражали йўлнинг чап томонига ҳаракатланиш учун чиқаётган “ГАЗ-3110” русумли автомашина ҳайдовчиси Б.С. асосий йўлда ҳаракатланиб келаётган ЙПХ инспектори бошқарувидаги “Lasetti” русумли махсус автомашинани олдига чиқиб тўқнашув содир қилган. Тўқнашувда иккала автомашина техник шикастланган,  ҳайдовчилар ёки бошқа шахслар жароҳатланмаган.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech