22 Июн 2021 йил
524
Расмий муносабат: Шовот туманида ЙПХ инспекторининг транспорт воситасини чорраҳада текшираётгани акс этган видеолавҳа юзасидан
22 июнь куни ижтимоий тармоқларда Хоразм вилоятининг Шовот туманида ЙПХ инспектори бевосита чорраҳанинг қатнов қисмида транспорт воситаси ҳайдовчисининг ҳужжатларини текшираётганлиги акс этган видеолавҳа тарқалди.
Видеолавҳа Хоразм вилояти ИИБ масъул ходимлари томонидан ўрганиб чиқилганида, ушбу ҳолат жорий йилнинг 19 июнь куни соат 10:00ларда Шовот тумани К.Отаниязов кўчасида жойлашган туман тиббиёт бирлашмаси олдидаги чорраҳада қайд этилганлиги маълум бўлди.
Ҳозир кунда ЙПХ инспектори транспорт воситаси ҳайдовчисининг ҳужжатларини нима сабабдан бевосита чорраҳанинг қатнов қисмида текшираётганлигига аниқлик киритиш учун хизматга оид текширув тайинланган.
Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати