26 Июл 2020 йил 849

Расмий муносабат: You Tube видеохостингидаги “Баходир брат” каналида “Хоразмда полный беспредел...ГАИ ходими томонидан адолатсизлик ва ноҳақлик”  номи остида тарқатилган видеолавҳа юзасидан

2020 йил 26 июль куни You Tube видеохостингидаги “Баходир брат” каналида “Хоразмда полный беспредел...ГАИ ходими томонидан адолатсизлик ва ноҳақлик” номи остида тарқатилган видеолавҳада кўрсатилган ҳолат Хоразм вилоятида қайд этилганлиги сабабли вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси масъул ходимлари томонидан ўрганиб чиқилмоқда.

Видеолавҳада 2020 йил 13 июль куни туш пайтида Урганч шаҳрининг Хонқа ва Аль-Хоразмий кўчалари чорраҳасида карантин муносабати билан ташкил этилган вақтинчалик тўсиқ-постда хизмат олиб бораётган ЙПХ инспектори ва “Спарк” русумли 90 836 ТТЕ давлат рақам белгили такси автомашинасининг ҳайдовчиси ўртасидаги мулоқот жараёни акс этган.

Мазкур ҳолат юзасидан ўтказиладиган хизмат текшируви жараёнида ЙПХ инспектори ва ҳайдовчининг хатти-ҳаракатларига қонуний бахо берилгач, қўшимча равишда маълумот тақдим этилади.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech