Расмий муносабат: Ижтимоий тармоқларда “Қарама-қарши юрган бу шоввозга Хоразмлик Ички ишлар органи ходимлари чора кўришларига ишонамиз...” номли сарлавҳа остида тарқалган видеолавҳа юзасидан
Жорий йилнинг 10 март куни Ижтимоий тармоқларда қора рангли “Ласетти” русумли автомашина транспорт воситаларининг йўналишига қарама-қарши йўналиш бўйлаб ҳаракатланаётгани акс этган видеолавҳа тарқалиб, ушбу видеолавҳага “Қарама-қарши юрган бу шоввозга Хоразмлик Ички ишлар органи ходимлари чора кўришларига ишонамиз...” деб изоҳ қолдирилган.
Шу боис ушбу видеолавҳа Хоразм вилояти ИИБ масъул ходимлари томонидан ўрганиб чиқилганида, фуқаро С.К.га тегишли 90P391QA давлат рақам белгили “Ласетти” русумли транспорт воситасини унинг ўғли, Урганч туманида яшовчи, 2001 йилда туғилган, Б.Ю. транспорт воситасига ўзбошимчалик билан “антенна” ўрнатган ҳолда қайта жихозлаб, 2023 йилнинг 10 январь куни соат тахминан 22:00 ларда, Урганч шаҳрининг Маърифатчи кўчасида йўлнинг қарама-қарши йўналиш йўлаги бўйлаб, бошқа транспорт воситалари учун хавфли тарзда ҳаракатланганлиги маълум бўлди.
Фуқаро Б.Ю.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК нинг 125- моддаси 3-қисми ҳамда 128-5-моддаси 2-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилгани учун маъмурий баённома расмийлаштирилиб, транспорт воситаси вақтинчалик сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилди.
Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати