11 Май 2021 йил 1350

Саф кўригининг мунтазам ўтказилиши ходимларнинг ораста ва хушбичим бўлишини таъминлайди

Ички ишлар органлари ходимларининг хизмат кийимини ораста кийишлари ва шахдам юришларини, қолаверса хушбичим кўринишини таъминлашда саф тайёргарлиги ва саф кўрикларини ўтказиш муҳим ўрин тутади.

Шу боис, Хоразм вилояти ИИБ ва унинг соҳавий ҳамда ҳудудий тузилмаларида саф кўриги ва саф тайёргарлигини ўтказишга алоҳида эътибор қаратилади.

 Вилоят Ички ишлар бошқармаси ва унинг таркибий тузилмаларида  хизмат қилиб келаётган хотин-қизлар билан саф тайёргарлиги ва саф кўриги машғулотларини Кадрлар бошқармаси бош инспектори майор Ю.Ҳамдамова олиб боради. 

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг Саф низоми қоидалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2019 йил 8 августдаги “Ички ишлар органларида формали кийим-бошни кийиб юриш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруғи талаблари асосида ўтказиладиган саф кўриги ва саф тайёргарлиги машғулотларида барча ходимлар фаол иштирок этади.

Саф кўригида ходимларнинг хизмат кийимидаги алоҳида ажратиб турувчи атрибутикаларининг белгиланган тартибда ўрнатилганлиги, тегишли ҳужжатларининг мавжудлиги ҳам мунтазам текшириб борилади.

 

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech