Самарали хизматга муносиб эҳтиром
Ички ишлар органларида хизмат қилиш шарафли шу билан биргаликда машаққатлидир. Чунки ички ишлар органлари ходими фуқароларнинг тинчлиги ва мамлакатда қонун устуворлигини таъминлаш учун ҳар қандай ҳуқуқбузарликка қарши курашишда керак бўлса ўз жонидан кечиши, ватанпарварлик, фидойилик, садоқат ва ҳалоллик каби фазилатларига эга бўлиши лозимдир. Ана шундай ҳислатларга эга бўлган ички ишлар органлари ходимлари белгиланган хизмат муддатини ўтаб, шараф билан пенсияга кузатилади.
Шовот тумани ИИБ да ўтказилган навбатдаги “Маънавият ва маърифат дарси” машғулотида узоқ йиллар ички ишлар органларида самарали хизмат қилган фидойи ходимлардан бири, подполковник Шерзод Қиличев пенсияга кузатилди.
Ш.Қиличев билан биргаликда хизмат қилган ҳамкасблари унинг хизматда эришган ютуқлари, ёш ходимларга касб сирларини ўргатиш борасидаги устозлик ҳислатлари тўғрисида ижобий фикрларини билдирган бўлсалар, Ш.Қиличевнинг ўзи ички ишлар органларидаги узоқ йиллик хизмати орқали фуқароларнинг тинчлигини таъминлашга ўз ҳиссасини қўша олганлигидан хурсандлигини айтиб ўтди.
Анъанага кўра пенсияга кузатилган Шерзод Қиличевга миллий тўн ва дўппи кийдирилди.
Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати