28 Май 2021 йил 473

Шовот тумани ИИБ терма жамоаси ўртоқлик учрашуви ғолиби бўлди

Ички ишлар органларининг ходимлари ўз хизмат фаолиятларини юксак даражада бажаришлари учун улардан маънавий-маърифий етуклик билан биргаликда жисмоний тайёргарлик ҳам талаб этилади.

Доимий жисмоний тайёргарликка эга бўлишни истаган ҳар қандай инсон эса албатта доимий равишда жисмоний машқлар билан шуғулланиши лозим бўлади.

Ички ишлар органларида ходимларнинг жисмоний тайёргарлигини оширишда улар билан режа асосида ўтказиб келаётган жисмоний тайёргарлик машғулотлари ва турли спорт мусобақаларининг муносиб ўрни бор.

Хоразм вилояти Кадрлар бошқармаси ташаббуси билан спортнинг “Волейбол” тури бўйича ўтказилган ўртоқлик мусобақасидан кўзланган асосий мақсад ҳам ички ишлар органлари ходимларнинг жисмоний тайёргарлигини ошириш ва ҳудудий ички ишлар органлари ўртасида дўстона  ҳамкорликни таъминлашга қаратилган.

Шовот тумани ИИБ мезбонлик қилган мазкур ўртоқлик учрашувида Қўшкўпир, Гурлан ва Янгибозор тумани ИИБ шахсий таркибидан иборат жамоалар ўзаро куч синашдилар.

Қизғин ва муросасиз ўтган мусобақада омад мезбонлар яъни Шовот тумани ИИБ жамоасига кулиб боқди. Шунингдек ўртоқлик учрашувида Қўшкўпир тумани ИИБ шахсий таркибидан ташкил топган терма жамоа фахрли иккинчи ўринни эгаллаган бўлса, янгибозорлик ходимлар шохсупанинг учинчи поғонасини банд этишди.

Ғолиб ва совриндорларга эсдалик совғалари топширилди.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech