23 Сентябр 2021 йил 467

Соҳа фидойилари: Янгибозор тумани ИИБ хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори майор Ю.Қаландарова фаолиятига назар

Янгибозор тумани ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлимининг хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори майор Юлдуз Қаландарова қисқа даврда туманда яшовчи хотин-қизларнинг бирига опа, бирига сингил яна бирига дугона бўлиб қолди.

Тумандаги 23 мингдан ортиқ оилада истиқомат қилиб келаётган қарийб 44 минг нафар хотин-қизларнинг барчасини тинч-тотув ҳаёт кечириб келмоқда, деб бўлмайди.

Майор Ю.Қаландарова туманидаги барча маҳалла фуқаролар йиғини раиси ва уларнинг ўринбосарлари билан самарали ҳамкорликни йўлга қўйган.

Шу боис, оилаларда пайдо бўлган ҳар қандай кўринишдаги келишмовчилик иштирокчиси бўлган хотин-қизлар дастлабки жараёндаёқ маҳалла фаоллари, кайвони онахонларни жалб қилган ҳолда муросага келтирилади.

Албатта, ҳамма ҳам бирдек муросага келмаслиги табиий, бундай ҳолатларда эса майор Ю.Қаландарова жабр кўрган хотин-қизларни ҳуқуқий ҳимоя қилишга киришади, жорий йилнинг ўтган даврида тайзиқ ва зўравонликдан жабр кўрган 149 нафар хотин-қизга “Ҳимоя ордери” берилди.

Тумандаги “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган хотин-қизларни доимий иш билан таъминлаш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалаларида ҳам майор Ю.Қаландарова фидойилик кўрсатиб келмоқда.

У хотин-қизларни доимий ишга жойлаштиргач ҳам яқин алоқада бўлиб, уларни ижтимоий ҳаётга тўлиқ мослашиб кетишларида доимий маслаҳатлар бериб боради.

Амалга оширилаётган ушбу ишлар мамлакатимизда гендер тенгликни таъминлаш ҳамда аёлларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган чора-тадбирларнинг асосини ташкил қилади.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech