14 Май 2021 йил 548

Спорт – тинчлик ва дўстлик элчиси

Бугунги кунда Хоразм вилояти ИИБ Пробация бўлими судларнинг қарорлари асосида озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларга ҳукм қилинган шахсларни ҳисобга олиб, уларга нисбатан тайинланган жазоларни тўлиқ ижро этилиши таъминлаш ҳамда уларга ўрнатилган тақиқ ва чекловларга риоя қилинишини назорат қилиш билан биргаликда, ушбу шахсларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкиллаштириш, уларнинг ҳаётга ижтимоий мослаштириш, муайян касб ҳунарга эга бўлмаганларини ўқитиш ёки касбга ўргатишга йўналтирилган турли маданий-маърифий тадбирлар, профилактик суҳбатлар олиб бормоқда.    

Хоразм вилояти ИИБ Кадрлар бошқармаси ва Пробация бўлими билан ҳамкорликда вилоят Ички ишлар бошқармаси Пробация бўлими назорати остида турган шахслар иштирокида “Спорт – тинчлик ва дўстлик элчиси” шиори остида спортнинг  “Мини футбол” ва “Югуриш” турлари бўйича мусобақа ўтказилди.

Мусобақадан олдин қатнашчилар эътиборига тадбирнинг мазмун-моҳияти  тушунтириб ўтилди.

Мусобақа якунида ғолибларга вилоят Ички ишлар бошқармаси томонидан кубок ва эсдалик совғалари топширилди.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech