Суд залидан: Ўғрининг қилмиши жазосиз қолмади
Ўғрининг қилмиши жазосиз қолмади
2020 йилнинг май ойида жиноят ишлари бўйича Ҳазорасп туман судида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида ўғрилик, яъни ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилишда айбланган шахсга суд ҳукми ўқилди.
Иш ҳолатларига кўра, О.Бўриев (исм-шарифи ўзгартирилган) 2019 йил 26 октябрь кунидан 27 октябрь кунига ўтар кечаси, фуқаро Т.Хотамовнинг ота-боболари дафн этилган ва унинг қарамоғида бўлган зиёратгоҳга темир панжарадан ошиб ўтиб, эшик қулфларини бузиб, жами 950.000 сўмлик уй-рўзғор буюмларини яширин равишда талон-торож қилиб, ўғирлаб олиб, воқеа жойидан яширинади. Ўғирланган мулкни эса арзон нархда ўзга шахсларга сотиб, пулларни спиртли ичимликка сарфлаб юборган.
Суд ҳукми билан судланувчи Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан айбли деб топилиб, уларнинг муқаддам судланмаганлиги, етказилган мулкий зиён тўлиқ бартараф қилинганлиги инобатга олиниб, ахлоқ тузитиш ишлари жазоси тайинланди.
Жиноят ишлари бўйича Ҳазорасп туман судининг раиси
А.Аминов