12 Сентябр 2022 йил 1780

ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ 

Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси 

ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ 

Инвестор ва қурилиш ташкилотлари диққатига!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 29 майдаги ПҚ-4343-сон қарорига мувофиқ, шунингдек  ички ишлар органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчиларини замонавий арзон уй-жойлар билан таьминлаш ҳисобидан уларни рағбатлантириш ҳамда ижтимоий ҳимоя қилиш даражасини ошириш мақсадида. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 октябрдаги 865-сон  қарори қабул қилинган. Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида Ички ишлар вазирлиги ходимлари ва ҳарбий хизматчилар учун кўп квартирали уйларни “тайёр ҳолда топшириш” шартларида қуриш бўйича инвестор ёки қурилиш ташкилотларини ҳамкорликка таклиф этади.

Хоразм вилояти ИИБга қарашли Урганч шахар И.Каримов кўчаси 110-уй манзилидаги “Спорт маркази” худудининг бўш турган бир қисмида яъни, умумий майдони 3670 м2 бўлган қисмида 7 қаватдан иборат турар жой қурилиши бўйича инвестор ёки қурилиш ташкилотлари томонидан ҳужжатлар тўплами ҳамда қуйдаги шартларни бажариш талаб этилади.

  1. Инвестор ёки қурилиш ташкилотининг устави, гувоҳномаси ва рейтинги.
  2. Инвестор ёки қурилиш ташкилотининг фаолияти ҳақида маълумот
    (3 йилдан ортиқ ишлаган бўлиши керак).
  3. Хизмат кўрсатувчи банк томонидан Инвестор ёки қурилиш ташкилоти тўғрисида маълумотнома ҳамда солиқ бошқармасидан маълумотнома.
  4. Инвестор ёки қурилиш ташкилотининг моддий техник базаси тўғрисида маълумот.
  5. Қурилиши режалаштирилган ҳудудга лойиҳа таклифи (бош режа, фасад, барча қаватлар режаси, 3D кўриниши. Ходимларга таклиф қилинадиган квартираларнинг майдони қарор талабларига асосан 2 хонали камида 80 кв.м.,
    3 хонали камида 100 кв.м., 4 хонали камида 120 кв.м. бўлиши зарур).
  6. Қурилиш ишларини олиб бориш, қурилиш муддатлари ва қурилиш шартлари кўрсатилган тармоқ режаси тасдиқланган кўринишда.
  7. Танлов иштирокчиларида иш (хизмат)ларни бажариш учун зарур бўлган меҳнат ресурслари, мутахассисларнинг мавжудлиги, мутахассисларнинг етарли касбий ва техникавий малакага, молиявий имкониятларга, шартнома тузиш юзасидан фуқаролик-муомала лаёқати ва ваколатларига эга бўлишлари шарт ҳамда корхона танлов объектига ўхшаш объектларда ишлаганлик тажрибаси мавжудлиги зарур.
  8. Қуйидаги танлов иштирокчиларига танлов жараёнларида иштирок этишга рухсат берилмайди: Қайта ташкил этилиш (бўлиниш, қўшилиш), тугатиш ёки банкротлик арафасида турганларга ва мол-мулки мусодарага олинганлар ҳамда муассислик келишув, молиявий иштирок, холдинг ва бошқа шаклда ифодаланган бевосита ташкилий-ҳуқуқий ёки бир-бирига молиявий қарамлиги мавжуд ташкилотларга.
  9. Қурилаётган кўп қаватли турар жойнинг хонадонлари “тайёр ҳолда топшириш” шартлари (хонадонларнинг ички ва ташқи эшиклари норма талабларига асосан ўрнатилиши. Хонадонларнинг хар бирига  алоҳида замонавий  иситиш козони ва радиаторлар ўрнатилиши. Ошхона, йўлак (каридор) ва яшаш хоналарининг пол қисми ламинант, деворлари тўлиқ таъмирланиб ранг берилиши ва шифтига  осма люстралар ўрнатилиши. Ювиниш хонаси ҳамда хожатхона чўмилиш ваннаси, унитаз, сув иситиш мосламаси (аристон), умывальник ва  пол қисми иситиш мосламаси (тёплый пол) билан тўлиқ жихозланиши ҳамда деворлари ва пол қисми кафел билан тўлиқ қопланиши. Ошхонага газ плита, идиш ювиш умивальниги ҳамда ошхона мебели ўрнатилиши (ошхона мебелининг узунлиги камида 2,5 метр) ҳамда мебели оралиғи лентасимон кафел билан қопланиши. Хар бир квартира алоҳида электр, газ ва сув хисоблагичлар билан жихозланиши) асосида амалга оширилиши лозим.  
  10. Қурилаётган турар жой ер майдонидаги керакли қурилма ва иншоотни ўз хисобидан бошқа жойга кўчириш (“Спорт маркази” периметридаги 136 метр бўлган девор).
  11. Қуриладиган турар жойнинг, фойдали майдонининг камида 50% қисми Ички ишлар органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчилар учун имтиёзли тарзда ҳамда арзон нархда ажратилиши.
  12. Инвестор ёки қурилиш ташкилотлари томонидан юқорида кўрсатилган талаблардан ташқари қўшимча таклифлар (имтиёзлар) киритилиши мумкин.

Мазкур шартлар бўйича ҳамкорлик қилиш истагидаги инвестор ёки қурилиш ташкилотлари 2022 йил 26 сентябрь 18:00га қадар ўз таклифларини (пакет шаклида) қуйидаги манзилга тагдим қилишлари мумкин.

Манзил: Хоразм вилояти Урганч шаҳар Й.Бобожонов кўчаси, 14 уй.  Танлов  мазкур манзилда 2022 йил 30 сентябрь куни ўтказилади (танлов - энг яхши таклиф шаклида олиб борилади)Маълумот учун тел: 62-220-40-55.

Text to speech