10 Июн 2021 йил 337

“ТАНЛОВГА МАРҲАМАТ”

Хоразм вилояти ички ишлар бошқармаси Кадрлар бошқармаси томонидан ички ишлар органларининг офицерлик лавозимларига вилоятимизда яшовчи, олий маълумотга (психолог) эга фуқароларнинг ҳужжатлари расмийлаштирилади.
Танловда ёши ўн саккиздан кичик ва ўттиздан катта бўлмаган, шу жумладан ўттиз ёшдаги ҳам, психолог мутахассислиги бўйича олий маълумотга эга, шахсий ва ишчанлик сифатлари, соғлиғининг ҳолати ва жисмоний тайёргарлиги бўйича ходимнинг хизмат мажбуриятларини бажаришга қодир бўлган, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларидаги муддатли ҳарбий хизматни ёки сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматни ўтаган ёхуд олий ўқув юртларида ҳарбий тайёргарликдан ўтган (эркаклар учун) фуқаролар иштирок этади.
Мурожаат этувчи номзодлар ўзлари билан фуқаролик паспорти, ҳарбий гувоҳномаси, диплом ва баҳолар иловасини олиб келишлари шарт.
Танловда иштирок этиш учун аризалар 2021 йил 11 июнь кунидан 21 июнь кунигача қабул қилинади.

Манзил: Урганч шаҳар, Йўлдош Бобожанов кўчаси, 14-уй.

Text to speech