5 Ноябр 2022 йил 378

“ТАНЛОВГА МАРҲАМАТ”

ЎЗБEКИСТОН РEСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ

МАЛАКА ОШИРИШ ИНСТИТУТИНИНГ КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИК ФАКУЛЬТEТИГА НОМЗОДЛАР ТАНЛОВИНИ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

 

Хоразм вилояти ички ишлар бошқармаси Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати томонидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтининг касбий тайёргарлик факультетига ўқишга вилоятимизда яшовчи, олий маълумотли ёшларни шахсий ҳужжатлари расмийлаштирилади.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Малака ошириш институтининг касбий тайёргарлик факультетига, ёши ўн саккиздан кичик ва ўттиздан катта бўлмаган, олий маълумотга эга бўлган, ҳарбий хизматни ўтаган (эркаклар учун) фуқаролар ҳамда ички ишлар органларининг ходимлари қабул қилинади.

Факультетда беш ойлик дастур бўйича ички ишлар органларининг сержантлар таркиби лавозимларига номзодларни махсус касбий тайёрлаш амалга оширилади.

Мурожаат этувчи номзодлар Хоразм вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан ишлаш хизматига ўзлари билан фуқаролик паспорти, ҳарбий гувоҳномаси, диплом ва баҳолар иловасини олиб келишлари шарт.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Малака ошириш институтининг касбий тайёргарлик факультетига ўқишга кириш учун аризалар жорий йилнинг 05 ноябрь кунидан 05 декабрь кунига қадар қабул қилинади.

 

Манзил: Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси спорт маркази. Тел: 62 220-42-05.

Text to speech