Тазйиқ ва зўравонликка қарши курашиш борасидаги ҳамкорлик
Жорий йилнинг 4 май куни Хоразм вилояти "Истиқбол" аёллар марказининг "Ҳамма биргаликда зўравонликка карши" лойиҳаси доирасида оилавий зўравонликнинг олдини олиш борасида давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлиги" мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Лойиҳанинг мақсади Хоразм вилоятида оилавий зўравонлик қурбонларини қўллаб-қувватлаш ва уларга кўмаклашиш тизимини яратишдан иборатдир.
Тадбирда Хоразм вилояти ИИБ хотин-қизлар масалалари бўйича масъул ходималари ҳам иштирок этдилар.
Хусусан, вилоят ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари майор Дилноза Боғбекова ички ишлар органлари томонидан бугунги кунда оилавий зўравонликларнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда келгусида ҳамкорликда амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар тўғрисида ўз таклифларини билдирди.
Давра суҳбатида иштирок этган мутасадди шахслар ушбу таклифларни қўллаб-қувватлаган ҳолда, келгусида ўзаро ҳамкорликни кучайтиришга келишиб олдилар.
Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати