21 Октябр 2021 йил 777

Тил – миллат ифтихори, ғурури

Мамлакатимиз бўйлаб кенг нишонланаётган “21-октабр - Ўзбек тили байрами куни” муносабати билан ИИВ Хоразм академик лицейида ҳам “Янги Ўзбекистон – янги ички ишлар органлари” шиори остида “Тил билимдонлари” интеллектуал ўйини ўтказилди.

Лицей ўқувчиларидан таркиб топган гуруҳлар “Тил ҳақидаги ўзбек халқ мақолларини шарҳлаш”, ““Давлат тили тўғрисида”ги Қонун билимдони” ва “Ўзбек тили ривожига салмоқли ҳисса қўшган адиблар” каби шартлар бўйича ўз билимларини синовдан ўтказдилар.

Қизғин ва муросасиз ўтган билимлар беллашувида “Тилшунослар” ва “Адабиётшунослар” гуруҳлари фаол иштирок этиб, ғолиб бўлдилар.

Интеллектуал ўйин давомида томошабинлар ўртасида ғазал мулкининг султони Алишер Навоий ижодига оид саволлар бўйича ўтказилган викторина эса барча иштирокчиларнинг адабиётга, айниқса, ўзбек тилига бефарқ эмаслиги яна бир бор исботлади десак муболаға бўлмайди.

Якунда ғолиб ва фаол иштирокчиларга диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech