11 Март 2021 йил 632

Урганч шаҳрида гендер тенглик масалалари бўйича семинар-тренинг бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 10-11 март кунлари Урганч шаҳрида Ўзбекистон Гендер комиссияси ва “Тараққиёт стратегияси” маркази ташаббуси билан “Вазирлик, идора ва ташкилотларда хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш масалалари бўйича масъуллар салоҳиятини ошириш” мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди.

Ушбу семинар-тренингда Хоразм вилояти ички ишлар органларининг хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспекторлари ҳам иштирок этиб, гендер стереотиплар, камситиш ва аёллар ҳуқуқларининг бузилиши, гендер тенглиги соҳасини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш соҳасидаги муаммо ва уларнинг ечимлари, ижтимоий-сиёсий ҳаётда гендер тенгликни таъминлаш, гендер экспертизасини ўтказиш услублари каби масалалар юзасидан ўзларининг фикр ва мулоҳазаларини билдирдилар.

Якунда иштирокчилар томонидан “Вазирлик, идора ва ташкилотларда хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш масалалари бўйича масъулларнинг гендер тенглигини таъминлаш ва зўравонликни олдини олиш бўйича намунавий Ҳаракатлар режаси” ишлаб чиқилиб, тақдимоти ўтказилди.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech