Ватанпарвар ёшлар порлоқ келажакни таъминлайди
Барча меҳнат жамоаларидаги каби Хоразм вилояти ИИБ томонидан ҳам Давлатимиз Мустақиллигининг 29 йиллигига бағишланган турли маданий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.
Вилоят ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси ва Кадрлар бошқармаси масъул ходимлари айни кунларда ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга йўналтирилган ижодий учрашувлар ўтказиб келмоқдалар.
Мазкур учрашувлар пандемия сабабли онлайн тарзда ўтказилаётган бўлишига қарамасдан иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотмоқда.
Урганч Давлат Университетининг бир гуруҳ талабалари билан онлайн тарзда бўлиб ўтган учрашув “Сен – қудрат манбаи, садоқат маскани, жонажон Ўзбекистоним” шиори остида ташкил этилди.
Иштирокчи талабаларга вилоят ИИБ нинг малакали ходимлари томонидан юртимиз мустақиллигини кўз қорачиғидан асраш ҳамда унинг тараққий этишида малакали ва ватанпарвар кадрларнинг тутган ўрни тўғрисида дунёнинг ривожланган давлатлари мисолида тушунтириб ўтилди.
Шунингдек, талабаларнинг ички ишлар органлари фаолияти билан боғлиқ саволларига ҳам қонуний асослантирилган жавоблар берилди.
Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати