10 Декабр 2021 йил 614

Вазир ўринбосари томонидан Хоразм вилоятида сайёр қабул ўтказилди

Бугунги кунда аҳоли мурожаатларини ўрганиш, уларни қисқа муддатларда кўриб чиқиб, қонуний қарорлар қабул қилиш масаласига алоҳида эътибор қаратилган.

Айниқса ички ишлар органлари тизимида мурожаатлар билан ишлаш йўналишида амалга оширилаётган ишларни алоҳида таъкидлаб ўтиш мақсадга мувофиқ.

Буни ИИВ раҳбарияти томонидан ҳудудларда амалга оширилаётган сайёр қабуллар мисолида ҳам кўришимиз мумкин.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ўринбосари – Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти бошлиғи генерал-майор А.И.Икрамов томонидан Хоразм вилояти аҳолисининг мурожаатларини ўрганиш мақсадида 10 декабрь куни Урганч шаҳрида сайёр қабул бўлиб ўтди.

Мурожаатлар асосан ички ишлар органлари фаолияти билан боғлиқ масалалар юзасидан бўлди. Ҳар бир мурожаат атрофлича ўрганиб чиқилиб, қонуний қарорлар қабул қилинди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинган бир гуруҳ юртдошларимизга фуқаролик паспорт (ID-карта) лари генерал-майор А.И.Икрамов томонидан тантанали равишда топширилиб, уларнинг келгуси ҳаётларида муваффақиятлар тиладилар.

Ўз навбатида сайёр қабулда мурожаат этган фуқаролар ҳам яратилган бу каби қулайлик учун Вазирлик раҳбариятига ўз миннатдорчилигини билдириб ўтдилар.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech