Вазир ўринбосари ИИВ Хоразм академик лицейида бўлди
Хоразм вилоятида хизмат сафари юзасидан бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари полковник Р.А.Хатамов 19 январь куни ИИВ Хоразм академик лицейига ташриф буюрди.
Вазир ўринбосари дастлаб лицейда ўқувчиларнинг таълим олишлари учун яратилган шарт-шароитлар ва таълим дастурлари билан танишди.
Шундан кейин лицей ўқувчилари ва уларнинг ота-оналари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
Ўзаро ишонч ва самимийлик асосида ўтган ушбу учрашувда полковник Р.А.Хатамов бугунги кунда мамлакатимизда ёш авлодни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган эзгу ишлар тўғрисида сўз юритди.
Хусусан Ички ишлар вазирлиги тасарруфидаги академик лицейлар ва “Темурбеклар мактаби”да тахсил олаётган ўқувчи йигит-қизларни мамлакатимиз келажагининг ҳақиқий бунёдкор кадрлари бўлиб вояга етишларини таъминлаш мақсадида Ҳукуматимиз ва Вазирлик томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, ҳамда амалга оширилаётган мақсадли ва манзилли чора-тадбирлар тўғрисида тўхталиб ўтди.
Учрашув давомида лицей ўқувчиларининг саволларига асослантирилган ва батафсил жавоблар берилди.
Йиғилиш якунида Вазир ўринбосари томонидан Хоразм академик лицейининг бир гуруҳ фаол ўқувчиларига эсдалик қўл соатлари, “Фахрий ёрлиқ” ва бадиий китоблар тўплами топширилган бўлса, уларни тарбиялаб вояга етказган ота-оналарига “Миннатдорчилик” хати ва эсдалик совғалари тақдим этилди.
Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати