Вазир ўринбосари томонидан Хоразм вилоятида сайёр қабул ўтказилди
Фуқароларнинг суд-ҳуқуқ соҳасидаги мурожаатларини тинглаш, бу борадаги долзарб масалаларни ўрганиш ва уларни ҳал қилиш мақсадида Хоразм вилоятида Президент Администрацияси, халқ қабулхоналари, суд, Судьялар олий кенгаши ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбар ходимлари иштирокида сайёр оммавий қабуллар ўтказилмоқда.
Сайёр оммавий қабуллар 4 март куни Хива шаҳри, Қўшкўпир ва Хива туманлари аҳолиси учун Хива тумани Дашёқ маданият маркази биносида ҳамда Шовот, Гурлан, Янгибозор туманлари аҳолиси учун Шовот туманидаги 8-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби биносида бўлиб ўтди.
Мазкур сайёр оммавий қабулда республика суд-ҳуқуқ соҳаси раҳбарияти билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари генерал-майор Б.Ю.Мирзараҳимов ва ИИВ Кадрлар бош бошқармаси масъул ходими подполковник А.С.Иномовлар ҳам иштирок этиб, фуқароларнинг ички ишлар органлари фаолияти билан боғлиқ бўлган мурожаатларини ўргандилар.
Мурожаатлар асосан ички ишлар органлари хизматига қабул қилиш, хизматга қайта тиклаш, шунингдек, ички ишлар органлари иш юритувида бўлган ҳужжатларнинг қонуний ҳал этишга оид масалаларидан иборат бўлди.
Вазир ўринбосари томонидан ҳар бир мурожаатнинг тегишли тартибда ўрганиб чиқилиши ва қонуний қарор қабул қилиниши қатъий назоратга олинди.
Хоразм вилояти аҳолиси учун оммавий сайёр қабуллар 5-6 март кунлари ҳам давом этади.
Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати