17 Сентябр 2022 йил 438

Хива туманини ҳуқуқбузарликлардан ҳоли ҳудудга айлантириш борасидаги чора-тадбирлар белгилаб олинди

Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи томонидан тасдиқланган режа-топшириққа асосан, вилоят ҳудудида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишни янада такомиллаштириш ва кучайтиришга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилиётганлиги тўғрисида ҳабар берган эди.

 Хусусан, юқоридаги режа-топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида вилоят ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси раҳбарияти ва масъул ходимлари томонидан вилоятдаги барча шаҳар-туман ички ишлар органлари томонидан ҳуқуқбузарликлар профилактикаси йўналишида амалга оширилаётган ишлар идоравий назорат тартибида ўрганиб, амалий ёрдам кўрсатилмоқда.

Жорий йилнинг 16 сентябрь куни вилоят ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи полковник Ж.Қ.Садуллаев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ аъзолари Хива тумани ИИБда бўлиб, бўлим томонидан жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, таъбир жоиз бўлса Хива туманини жиноят ва ҳуқуқбузарликлардан батамом ҳоли ҳудудга айлантириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар батафсил ўрганиб чиқилди.

Ишчи гуруҳ аъзолари ўрганишлар давомида асосий эътиборни профилактика (катта) инспекторлари томонидан умумий, якка, махсус ва виктимологик профилактикани амалга оширилиши ва бу юзасидан расмийлаштирилган ҳужжатларнинг тўлиқ ва тўғрилигига қаратиб, аниқланган камчиликлар бартараф этиш ҳамда профилактик ишлар самарадорлигини ошириш борасида амалий ёрдам кўрсатдилар.

Ўрганишлар якунида профилактика инспекторларининг касбий билим ва кўникмаларини ошириш, шунингдек қонунчиликдаги ўзгартиш ва қўшимчаларни ўргатиш мақсадида маҳорат дарси ўтказилди.

Шу билан биргаликда ишчи гуруҳ аъзолари профилактика (катта) инспекторларининг хизмат уйларидан фойдаланишда белгиланган тартибга риоя қилишларини ҳам яқиндан ўргандилар.

 

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech