Ходимларининг банд бўлмаган оила аъзоларини иш билан таъминлашда мономарказ билан ўрнатилган ҳамкорлик ўз самарасини бермоқда
Урганч шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономаркази ва вилоят ички ишлар органлари ўртасида аҳолининг банд бўлмаган қисмини касб-ҳунарга ўқитиш, меҳнатга жалб қилиш ҳамда уларни бандлигини таъминлаш бўйича ҳамкорлик ўрнатилган.
Шунга асосан, Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи томонидан тасдиқланган режага мувофиқ вилоят ички ишлар органларида хизмат қилиб келаётган хотин-қизлар Урганч шаҳридаги "Ишга марҳамат" мономарказига ташриф буюрдилар. Ушбу ташрифдан кўзланган асосий мақсад, мазкур мономарказда касб-ҳунар ўрганиш мақсадида таҳсил олаётган ички ишлар органлари ходимларининг банд бўлмаган оила аъзолари билан учрашиб, уларнинг келгусида ишга жойлашишида амалий ёрдам кўрсатишдан иборат бўлди.
Ходимларнинг мономарказга ташрифи куни навбатдаги битирувчиларга тегишли сертификатларни топшириш жараёни ҳам бўлиб ўтди. Унда мономарказ битирувчиси бўлган ички ишлар ходимлари оила аъзоларига сертификатлар айнан вилоят ИИБ масъул ходимлари томонидан топширилди.
Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати