Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи аҳоли мурожаатларини ўрганиш мақсадида Янгиариқ туманида сайёр қабул ўтказди
Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолининг муаммоларини яқиндан ўрганиш ва амалий ёрдам кўрсатишда жойларда сектор раҳбарлари томонидан ўтказиб келинаётган сайёр қабулларнинг аҳамияти катта бўлмоқда.
Бу борада Хоразм вилояти бўйича 3-сектор раҳбари, вилоят ИИБ бошлиғи генерал-майор Д.А.Назармухамедов томонидан аҳолининг мурожаатларини ўрганиш ва мавжуд муаммоларни бартараф этиш мақсадида навбатдаги сайёр қабул 2022 йилнинг 25 январь куни Янгиариқ туманида ўтказилди.
Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи томонидан Янгиариқ тумани ҳокимлиги масъул ходимларини иштирокида ўтказилган мазкур сайёр қабулда мурожаат этган фуқароларнинг муаммолари ўрганилиб, қонуний ҳал этиш юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Мурожаатлар асосан ички ишлар органлари фаолияти ва ижтимоий соҳа билан боғлиқ масалалардан иборат бўлди.
Вилоят ИИБ бошлиғи сайёр қабул давомида шунингдек ёшларнинг муаммоларини ўрганиб, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида тегишли чора-тадбирлар белгилаб олди.
Батафсил ўрганиш учун қўшимча вақт талаб қилинган мурожаатлар алоҳида назоратга олинди.
Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати