24 Ноябр 2020 йил 918

Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи Гурлан туманида сайёр қабул ўтказди

Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи генерал-майор Д.А.Назармухамедов томонидан аҳолининг мурожаатларини ўрганиш ва мавжуд муаммоларни бартараф этиш мақсадида 2020 йилнинг 24 ноябрь куни Гурлан тумани “Нуробод” маҳалласида жойлашган маданият маркази биносида (карантин қоидаларига қилган ҳолда) сайёр қабул ўтказилди.

Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи Д.Назармухамедов, Хоразм вилояти Халқ қабулхонаси мудири С.Бердикиличов ва Гурлан тумани Ҳокими  М.Ачиловлар иштирокида сайёр қабулда мурожаат этган фуқароларнинг муаммолари ўрганилиб, қонуний ҳал этишга оид қарорлар қабул қилинди.

Мурожаатлар асосан ички хўжалик йўлларини таъмирлаш, ичимлик суви ва электр энергия билан узлуксиз таъминлаш, ишга жойлашиш билан боғлиқ масалалардан иборат бўлди.

Сайёр қабул доирасида маҳаллий ёшлар билан бўлиб ўтган учрашувда эса уларнинг муаммо ва таклифлари ўрганилди. Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган ёшларга имтиёзли кредитлар ажратилиши белгилаб олинди.

Шунингдек моддий ёрдам сўраб мурожаат қилган ижтимоий ҳимояга муҳтож учта оилага шу ернинг ўзида ун, ўсимлик ёғи ва озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди.

Хоразм вилояти ИИБ бошлиғининг Гурлан туманида ўтказган мазкур сайёр қабули “Маҳалла” телеканалининг ижодий жамоаси томонидан “Халқ билан мулоқот” кўрсатуви учун ёзиб олинди.

  Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech