24 Март 2021 йил 831

Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи Қўшкўпир туманида сайёр қабул ўтказди

Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи генерал-майор Д.А.Назармухамедов томонидан аҳолининг мурожаатларини ўрганиш ва мавжуд муаммоларни бартараф этиш мақсадида 2021 йилнинг 16 март куни Қўшкўпир туманининг энг чекка ҳудуди ҳисобланувчи “Ошоққалъа” маҳалласида жойлашган “Маданият саройи” биносида (карантин қоидаларига риоя қилинган ҳолда) сайёр қабул ўтказилди.

Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи Д.Назармухамедов ва  Қўшкўпир тумани Ҳокими Ж.Раҳимов томонидан сайёр қабулда мурожаат этган фуқароларнинг муаммолари ўрганилиб, қонуний ҳал этиш юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Мурожаатлар асосан ички ишлар органлари фаолияти ва ижтимоий соҳа билан боғлиқ масалалардан иборат бўлди.

Сайёр қабул доирасида маҳаллий ёшлар билан бўлиб ўтган учрашувда эса уларнинг муаммо ва таклифлари ўрганилди. Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган ёшларга имтиёзли кредитлар ажратилиши белгилаб олинди.

Шунингдек сайёр қабул доирасида туманда яшовчи ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари, ногирон фарзанди бор оилага ногиронлик аравачаси ва битта оилага тикув машинкаси топширилди.   

 Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech