7 Июл 2020 йил 858

Хоразм вилояти ИИБ лойиҳа ғолиби

Янги Ўзбекистонни барпо этиш бўйича бошланган улкан ишларни янги босқичга кўтаришда ҳал қилувчи рол ўйнайдиган асосий куч ёшлардир. Шундан келиб чиққан ҳолда,  Хоразм вилояти Ҳокимлиги ва Ёшлар Иттифоқи вилоят кенгаши томонидан ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган “Ёшларга имкон” лойиҳаси эълон қилинган эди.

30 июнь – “Ёшлар куни” арафасида Хоразм вилоятида мазкур лойиҳа ғолиблари аниқланди.

Ҳайъат аъзолари ва ёшлар ўртасида ўтказилган сўровномага асосан Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси лойиҳа ғолиби деб эълон қилинди.

Жорий йилнинг ўтган даврида Хоразм вилояти ИИБ томонидан 130 нафардан ортиқ ёшларнинг доимий иш билан таъминланганлиги, шу билан биргаликда нафақат тизимда фаолият кўрсатаётган ёшлар балки вилоятда истиқомат қилувчи барча ёшларнинг қалбида Ватанга дахлдорлик ҳиссини уйғотиш, ташаббускор ва истеъдодли ёшларнинг ўз иқтидорларини намоён этишларига имкон яратиш, ижтимоий фаол (банд) бўлмаган ёшларни турли соҳаларга йўналтирган ҳолда, жамиятда муносиб ўринларини топишлари борасидаги амалий ишлар ижобий баҳоланди.

Хоразм вилояти Ҳокимининг лойиҳа ғолибини тақдирлаш тўғрисидаги “Фахрий ёрлиғи” ва эсдалик совғалари Хоразм вилояти ИИБ Кадрлар бошқармаси Ёшлар билан ишлаш гуруҳи катта инспектори капитан Азамат Нуруллаевга тантанали равишда топширилди.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати        

Text to speech