25 Ноябр 2020 йил 815

Хоразм вилояти ИИБ томонидан ўтказилган навбатдаги семинар “Биз зўравонликка қаршимиз” мавзусида бўлди

БМТ Бош Ассамблеясининг 1999 йил 17 декабрдаги резалюциясига кўра “25 ноябрь – Халқаро аёлларга нисбатан зўравонликка қарши курашиш куни” деб эълон қилинган.

Мамлакатимизда ҳам сўнгги йилларда аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, гендер тенгликни таъминлаш борасида бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди.

Хоразм вилояти ИИБ Кадрлар бошқармаси томонидан сана муносабати билан ИИВ Хоразм академик лицейида “Биз зўравонликка қаршимиз” мавзусида семинар ташкил этилди.

Вилоят ички ишлар органларида хизмат қилувчи хотин-қизлар ҳамда жамиятда хотин-қизларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда фаол иштирок этиб келаётган жамоатчилик вакиллари қатнашган ушбу семинарда ҳам айнан аёлларга нисбатан зўравонликка бутунлай чек қўйиш бўйича халқаро ва мамлакатимиз миқёсида олиб борилаётган чора-тадбирлар муҳокама қилинди.

Хусусан, жамиятимизда гендер тенгликни таъминлаш борасида сўнгги йилларда қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни кундалик ҳаётимизга тўлиқ ва тўғри татбиқ этиш борасида ички ишлар органлари томонидан амалга оширилаётган ишлар таҳлил этилди.

Семинар якунида жамиятимизда аёлларга нисбатан зўравонликка қарши фаол курашиб келаётган ички ишлар органлари ва жамоатчилик вакили бўлган бир гуруҳ хотин-қизларга “Ташаккурнома” ва эсдалик совғалар топширилди.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати  

Text to speech