26 Май 2023 йил 441

Хоразм вилояти Иички ишлар бошқармасида  хотин-қизлар иштирокида “Уч авлод учрашуви” маънавий-маърифий тадбири бўлиб ўтди

Ички ишлар органларида эълон қилинган “Маънавият ойлиги” доирасида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар Дастурига асосан Хоразм вилояти ички ишлар органларида турли маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.

Хоразм вилояти ИИБ ўтказилган навбатдаги “Уч авлод учрашуви” тадбири ҳам айнан ушбу чора-тадбирлар дастури асосида ташкил этилиб, унга соҳада узоқ йиллар самарали хизмат қилиб пенсияга чиққан фахрий аёллар, шунингдек айни кунларда фаолият олиб бораётган хотин-қизлар ҳамда ИИВ Хоразм академик лицейининг ўқувчи қизларидан бир гуруҳи таклиф этилди.

Тадбирда сўзга чиққан истеъфодаги полковник Гулнора Рўзметова, подполковник Шарофат Хусаинова майор Зухра Тиллаевалар илгари ички ишлар органлари хизматидаги қийинчиликлар ва хозирги кунда яратилган шарт-шароитлар тўғрисида батафсил сўз юритдилар.

 Шунингдек учрашувда иштирок этган вилоят ИИБ бошлиғининг маслаҳатчиси, истеъфодаги полковник Рустам Рахимов, вилоят ИИБ Фахрийлар кенгаши раиси истеъфодаги полковник Аминбой Тожиев ва вилоят ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билаш таъминлаш хизмати бошлиғининг ўринбосари подполковник Дилноза Боғибековалар ички ишлар органларида устоз-шогирд анъанасини янада ривожлантириш афзалликлари тўғрисида мисоллар билан тушунтириб, соҳа фахрийларининг бой ҳаётий ва иш тажрибаси ёш авлод учун ҳамиша ҳаёт машъали бўлиб хизмат қилишини таъкидлаб ўтдилар.

 Тадбир якунида фидойи ходимлар ва лицей ўқувчиларидан бир гуруҳига “Фахрий ёрлиқ” топширилди.

Шу билан биргаликда ёш ходимларга ўзларининг бой ҳаётий ва касбий тажрибаларини ўргатиб келаётган фаол фахрийларга ташаккурнома ва эсдалик совғалар топширилди.

Ички ишлар органлари ёш ходимларининг тажрибасини ошириш мақсадида ўтказилаётган уч авлод учрашуви шаклидаги маънавий-маърифий тадбирлар ўзига ҳос  маҳорат мактаби вазифасини бажармоқда десак муболаға бўлмайди. 

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech