28 Ноябр 2020 йил 781

Хоразм вилоятида оммавий спорт машғулотлари оммалашмоқда

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони Хоразм вилояти ИИБ шахсий таркиби ўртасида спорт билан шуғулланишни янги босқичга олиб чиқмоқда.

Бошқарма шахсий таркиби жисмоний тайёргарликни оширишга қаратилган машғулотлар ҳар хафтанинг сешанба ва жума кунлари билан мунтазам шуғулланиб келган бўлсалар, эндиликда қўшимча равишда хафтанинг шанба кунлари спортнинг оммавий турлари билан шуғулланишлари йўлга қўйилди.

Ўтган шанба куни “Соғлом турмуш учун 5000 қадам” марафонида иштирок этган Хоразм вилояти ИИБ шахсий таркиби ушбу шанба куни эрталабдан Урганч шаҳрининг Авесто боғ-мажмуасига йиғилишди.

Очиқ боғда ўтказилаётган бу каби бадантарбия ва қисқа масофага югуриш машғулотлари ходимларга эрталабдан ишчанлик ва кўтаринки кайфият бағишлаган бўлса, маҳаллий аҳолининг оммавий спортга қизиқишини кучайтирмоқда.

Шундан келиб чиққан ҳолда бугунги кунда вилоятда ички ишлар органлари ходимларининг, ҳусусан профилактика инспекторларининг ташаббуси билан маҳаллаларда яшовчи ёшлар, аёллар ва кексалар ҳам ўзларининг ёш гуруҳларидан келиб чиққан ҳолда оммавий спорт турлари билан шуғулланишлари йўлга қўйилди.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech