7 Апрел 2022 йил 471

Хоразм вилоятида “Пайшанба – ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” доирасида амалга оширилган тадбирлар

Бугун, 7 апрель куни Хоразм вилоятида “Пайшанба – ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” муносабати билан профилактик йўналишдаги турли чора-тадбирлар амалга оширилди.

Хусусан, вилоят ички ишлар органларининг раҳбар ходимлари, профилактика инспекторлари ва хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспекторлар томонидан маҳаллаларда, меҳнат жамоаларида ва таълим муассасаларида профилактик ҳамда хафта давомида қайд этилган жиноят ва ҳуқуқбузарликлар муҳокамасига оид учрашувлар, давра суҳбатлари ўтказилди.

Учрашув ва давра суҳбатларида маҳалла фаоллари ҳамда жамоатчилик вакилларининг иштирок этаётганлиги профилактик чора-тадбирларнинг самарадорлигини янада оширмоқда.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech