21 Июл 2020 йил 782

Хоразм вилоятида профилактик тадбирлар тизимли равишда давом этмоқда

Айни кунларда инсоният олдида турган энг долзарб муаммолардан бири албатта коронавирус инфекцияси тарқатилишига чек қўйиш масаласидир десак муболаға бўлмайди.

Шундан келиб чиққан ҳолда Хоразм вилояти ички ишлар органлари ходимлари жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш билан биргаликда, аҳоли орасида коронавирус инфекциясининг тарқалишини олдини олишга қаратилган профилактик чора-тадбирларни ҳам узлуксиз ва тизимли равишда амалга ошириб келмоқдалар.

Хусусан, вилоят ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси таркибидаги профилактика (катта) инспекторлари ва хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспекторлар ўзлари масъул бўлган ҳудудларда жойлашган савдо ва хизмат кўрсатиш объектларида санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя қилинишини таъминлаш юзасидан тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бормоқдалар.

Ҳуқуқбузарликлар профилактика бошқармаси ташаббуси билан тайёрланган кўргазмали буклетларнинг (дезинфекцион ишлов берилгач) аҳоли орасида тарқатилаётганлиги бу борадаги ишларнинг самарадорлигини янада оширмоқда.

Хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспекторларнинг ҳудудий патранаж ҳамширалари билан ҳамкорликда оилаларда касаллик белгилари пайдо бўлган тақдирда амалга ошириладиган бирламчи чора-тадбирлар тўғрисида тушунтиришлар бераётганликлари эса касалликни илк давриданоқ аниқлаш ва даволашда ёрдам бермоқда.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech