Хоразм вилоятидаги болалар оромгоҳларида карантин қоидаларини таъминлаш борасида
Коронавирус инфекцияси дунё ҳамжамиятини ташвишга солиши билан биргаликда, инсонларда ушбу хавфдан сақланиш, эпидемиологик хавф мавжуд бўлган шароитда яшаш ва ишлаш инстинктини ҳам шакллантирмоқда.
Болажонларнинг ёз мавсумида мароқли ҳордиқ чиқаришида оромгоҳларнинг ўрни жуда каттадир.
Шундан келиб чиққан ҳолда Хоразм вилоятидаги болалар оромгоҳлари ҳам мавсумнинг илк сменасида болажонларни ўз бағрига олди.
Шундай бўлсада, коронавирус инфекциясининг болалар оромгоҳларида тарқалишини олдини олиш мақсадида Хоразм вилояти ИИБ томонидан профилактик чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Жумладан, оромгоҳлар ҳудудига бегона шахсларнинг кириши қатъиян тақиқлаб қўйилди ва ишчи хизматчилари ўртасида санитария-гигиена ва карантин қоидаларига риоя қилиш борасида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати